Live
1
Ўзбек

«Гундўған ва Бускетс яхши мураббий бўлишади» — Гвардиола

Футбол
25 ноябр, 03:30
Испаниялик мутахассис собиқ шогирдларининг мураббийлик салоҳиятига баҳо берди.
«Гундўған ва Бускетс яхши мураббий бўлишади» — Гвардиола
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола собиқ шогирдларидан кимлар келажакда кучли мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Менимча, Гундўған яхши мураббий бўлади. Бускетс ҳам яхши мураббийга айланади. Хаби Алонсо ҳам муваффақият қозонишини билардим. Назаримда, яримҳимоячилар бу борада устунликка эга, чунки улар ўйинни кенгроқ тушунишади. Ҳужумчининг эса битта вазифаси бор — гол уриш», — дея Гвардиоланинг сўзларини Romario TV нашри келтирди.

Маълумот учун, Пеп Гвардиола 2026 йил ёзида «Манчестер Сити» бош мураббийлигидан кетган. У ушбу клубни 10 йил давомида бошқарган.

Бугунги янгиликлар