Live
1
Ўзбек

«Реал» Чемпионлар лигасида кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди

Футбол
25 ноябр, 03:50
Мадридликлар умумий босқичда 15 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
«Реал» Чемпионлар лигасида кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди
Foto: Getty Images
24.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 5 : 1 ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен

«Реал» Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида дастлабки бешта баҳснинг барчасида ғалаба қозонган илк жамоага айланди.

Жозе Моуринио шогирдлари навбатдаги баҳсда ПСВ устидан 5:1 ҳисобида зафар қучди. Бунгача «Реал» АEК (3:2), «Лейпциг» (4:1), «Рома» (4:3) ва «Интер»ни (2:1) мағлуб этганди.

Мадрид клуби 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ушбу натижани такрорлаш имконияти фақат «ПСЖ»да бор. Парижликлар «Рома»га қарши баҳс олдидан тўртта ўйинда 12 очко жамғарган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар