Live
1
Ўзбек

37 ёшли Перишич Чемпионлар лигасида пеналти тепган энг ёши катта футболчига айланди

Футбол
25 ноябр, 01:50
    2
Хорватиялик яримҳимоячи «Реал» дарвозасига гол уриб, турнирнинг иккита ёшга оид рекордини янгилади.
37 ёшли Перишич Чемпионлар лигасида пеналти тепган энг ёши катта футболчига айланди
Foto: Getty Images
24.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 5 : 1 ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен

ПСВ яримҳимоячиси Иван Перишич Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида «Реал»га қарши баҳсда пеналтини аниқ амалга оширди. Мадридликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган беллашувда хорватиялик футболчи 37 ёш-у 295 кунлик эди.

Оptа маълумотларига кўра, Перишич Чемпионлар лигаси тарихида пеналтидан гол урган энг ёши катта футболчига айланди. Шунингдек, у ушбу турнир доирасида «Реал» дарвозасини ишғол қилган энг кекса футболчи сифатида ҳам қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Перишич пеналтини 32-дақиқада амалга оширган. 11 метрлик жарима зарбаси VAR аралашувидан сўнг, Орелен Чуамени Свен Мейнанснинг оёғини босиб олгани учун белгиланган эди. Аммо хорватиялик футболчининг аниқ зарбаси ПСВни йирик мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар