Live
1
Ўзбек

Тотти: «Рома» бу йил Скудетто ютиши мумкин»

Футбол
25 ноябр, 01:40
Клуб афсонаси жамоасининг чемпионлик учун курашиш имкониятига ишонмоқда, бироқ бунга бироз шубҳа билан қарамоқда.
Тотти: «Рома» бу йил Скудетто ютиши мумкин»
Foto: Getty Images
29.11.2026, 12:00 Италия А серияси Рома Рома - : - Monza Monza

«Рома»нинг собиқ сардори Франческо Тотти ушбу мавсумда римликлар Италия чемпионлиги учун курашиши мумкинлигини айтди. Бироқ унинг фикрларида мухлис сифатидаги эҳтиёткорлик ҳам сезилди.

«Бир томондан, бу ёқимли, аммо «Рома» мухлиси сифатида хурсанд эмасман. Балки бу йил... «Рома» мухлиси бўлишнинг ўзи шунақа — доимий равишда балки деган умид билан яшайсан», — дея Тоттининг сўзларини forzaroma.info нашри келтирди.

Маълумот учун, «Рома» охирги марта 2001 йилда Италия чемпионига айланган. Ўша пайтда Тотти футболчилик фаолиятининг энг юқори чўққисида эди. Афсонавий футболчи 2017 йилда бутсаларини михга илган.

Эслатиб ўтамиз, «Рома» ҳозирда А Серия турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Monza Monza
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар