«Наполи» ва «Торино» ўртасидаги баҳсда Массимилиано Аллегри ноёб натижа қайд этди.
Беллашувда неаполликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ютуқ орқали 59 ёшли мутахассис А Серияда мураббий сифатида жамғарган очколари сонини 1100 тага етказди. Бу Италия чемпионати тарихидаги рекорд ҳисобланади.
Шунингдек, Лучано Спаллетти ва Жан Перо Гасперини ҳам А Серияда 1000 очколик маррадан ошган мураббийлар ҳисобланади.
Таъкидлаш керакки, Италия юқори дивизионида ғалаба учун 3 очкодан бериш тизими 1994/95 йилги мавсумдан бошлаб жорий этилган.
Аллегри — А Серияда 1100 очко тўплаган илк мураббий
Футбол
23 ноябр, 06:20
Яна икки мутахассис 1000+ очко жамғарган.
Foto: Getty Images