Live
1
Ўзбек

«МЮ» италиялик дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда

Футбол
23 ноябр, 02:40
Манчестерликлар ушбу трансферни амалга оширишда «Интер» билан рақобатлашиши мумкин.
«МЮ» италиялик дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Reusch

Италиянинг «Аталанта» клуби дарвозабони Марко Карнесекки фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

Маълум қилинишича, италиялик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Бироқ манчестерликлар ушбу трансферни амалга оширишда Миланнинг «Интер» клуби билан рақобатлашишларига тўғри келиши мумкин.

Ҳозирча «қизил иблислар» ёки «нерадзурри» томонидан дарвозабон трансфери бўйича расмий таклиф юборилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Карнесеккининг Бергамо клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Дарвозабоннинг трансфер қиймати эса 40–50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Бу мавсумда 26 ёшли италиялик посбон А Серия доирасида 11 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 20 та гол ўтказиб юборди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Аталанта Аталанта
Бугунги янгиликлар