«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш «Ливерпул»дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ҳакамликни танқид қилди.
Беллашувнинг 8-дақиқасида Сэм Барротт сўнгги умид фоли учун манкунианликлар ҳимоячиси Лени Йорога қизил карточка кўрсатди.
Фернандеш ҳакамнинг ушбу қарорига нисбатан ўз муносабатини билдирди: «Бугунги эпизодни алоҳида кўриб чиқиш керак. Биз ҳакамлар билан бундай ҳолатлар яна такрорланмаслиги учун жуда кўп учрашувлар ўтказамиз. «Челси»га қарши сўнгги ўйинда қизил карточка кўрсатиш мумкин эди, эҳтимол, у ерда иккинчи сариқ карточка ҳам бор эди. Аммо бу вазиятда қизил карточка кўрсатиш тўғри эмасди.
Бизга аниқ тушунтиришади: агар футболчи тўпни назорат қилмаётган бўлса, бу қизил карточка учун асос бўла олмайди. Исак тўпни олдинга ташлади ва тўп Ламменснинг қўлига бориб тушди. Исак тўпни назорат қилмаётганди ва унга етиб бориш учун ҳеч қандай имконияти йўқ эди. У Лени билан курашда устунликка эришиш учун оёғини олдинга узатди.
Унинг нима учун йиқилганини тушуниш мумкин, аммо бу қизил карточка эмасди. Майдонда ҳакамлар жуда кўп, VAR хонасида ҳам кўплаб одамлар ўтиришади. Улар ушбу вазиятни қайта кўриш учун шунча вақт сарфлашади, аммо барибир ўйин тақдирини ўзгартириши мумкин бўлган хатога йўл қўйишади.
Жарима зарбасидан кейин тўп ўтказиб юборганимизда ҳакамларни айбламайман. Аммо бу қарор бутун ўйиннинг боришига таъсир қилди», — дея Фернандешнинг сўзларини келтиради Goal.
Фернандеш Йоронинг четлатилиши ҳақида: «Ҳакам ўйинни бузди. Исак тўпни назорат қилмаётганди»
Футбол
23 ноябр, 05:59
«МЮ» сардори «Ливерпул» билан баҳсдаги ҳакамликни танқид қилди.
Foto: Getty Images
22.11.2026
FT
Англия Премер-лигаси
Ливерпул
4
:
0
Манчестер Юнайтед