Live
1
Ўзбек

Ямал «Сабаҳ»га қарши ўйнамайди

Футбол
23 ноябр, 05:13
    6
«Барселона» матбуот хизмати 19 ёшли вингернинг Бокуга бормаслигини маълум қилди.
Ямал «Сабаҳ»га қарши ўйнамайди
Foto: Getty Images
25.11.2026, 12:45 Чемпионлар лигаси Сабах Сабах - : - Барселона Барселона

Ламин Ямал «Сабаҳ»га қарши ўйин учун Озарбойжонга бормайди.

«Барселона» матбуот хизмати 19 ёшли вингернинг ўнг оёқ тўпиғида ноқулайлик ҳис қилаётганини маълум қилди. Эҳтиёт чораси сифатида у Чемпионлар лигасининг навбатдаги баҳсини ўтказиб юборади. Бироқ якшанба куни Ла Лига доирасида «Депортиво»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлади.

«Барселона» ва «Сабаҳ» жамоалари ўртасида Чемпионлар лигасининг 5-тур ўйини 25 ноябр, чоршанба куни Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.

Каталония клуби ЕЧЛда 4-турдан сўнг 9 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди, ўзбекистонлик яримҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ўйнайдиган «Сабаҳ» эса 3 очко билан 31-поғонада.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сабах Сабах
  • Барселона Барселона
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар