«Барселона» Ла Лиганинг 13-турида ўз майдонида «Вилярреал»га қарши ўйнаб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсдан кейин Каталония клуби ҳимоячиси Эрик Гарсия ўз фикрларини билдирди. Ҳимоячи ҳимоядаги муаммоларга ҳам алоҳида тўхталди.
«Агар биз аниқ ҳаракат қилмасак, рақиблар бизни қандай жазолашни яхши билишади. Маълум ҳудудларда тўпни йўқотсак, улар қарши ҳужумда бизни жазолаши мумкин. Аммо бугун ўтказиб юборилган иккита голни ҳисобга олмаганда, Чемпионлар лигаси иштирокчиси бўлган юқори савияли жамоага қарши ўйинни яхши назорат қилдик, деб ўйлайман», — дея Гарсиянинг сўзларини The Touchline келтирмоқда.
Маълумот учун, «Барселона» 36 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса 2-ўринда бормоқда.