«Лацио» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия чемпионатининг 12-турида «Лечче» (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоасининг қайси фазилатларини юқори баҳолашини айтди.
«Футболчиларимизнинг менталитети ва мақсад сари интилишидан фахрланаман. Бу ўйинни унчалик яхши бошлай олмадик, аммо кейин жамоа тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам аъло даражада ҳаракат қилди. Футболчиларимизни тўхтатиш қийин, улар доимо рақибга босим ўтказишга интилишади. Биз учун бундай муносабат жуда муҳим. Мен ўз фикримни ўтказиб юборилган голлар асосида шакллантирмайман. Гап шундаки, биз жуда юқори суръатда ўйнаяпмиз. Футболчиларнинг майдондаги кайфияти ва интилиши қизиқтиради. Бу жамоанинг қандай ҳаракат қилаётгани мени ҳайратда қолдирмоқда. Натижадан мамнунман.
Албатта, доимо бундан ҳам яхшироқ натижага эришишни истайсан. Аммо бундай юқори суръатда техник хатоларга йўл қўйилиши табиий. Биз рақиб марказидан етарлича фойдалана олмадик ва кенгроқ ўйнашга мажбур бўлдик. Ўйинни тушуниш борасида янада ўсишимиз мумкин, — дея Гаттузонинг сўзларидан келтиради Tuttomercatoweb нашри.
Маълумот учун, «Лацио» А Серия турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.