Элит ОЧЛ 5-туридан ўрин олган «Ал Иттиҳод» - «Пахтакор» беллашуви олдидан меҳмонлар мураббийи Эмилиано Карас ва Иброҳим Иброҳимовлар матбуот анжуманида иштирок этди.
— «Жиддага қайтишдан хурсандмиз. Рақибимиз жуда кучли жамоа. Таркибида индивидуал тарафдан маҳоратли футболчилар жамланган. Жамоавий ўйини ҳам шаклланган. Ҳужумкор футбол кўрсатишга интиладиган, олдинга боришни ёқтирадиган жамоа.
Таркибимизда бир неча йўқотишлар бор. Шунга қарамай, жамоавий жипслашган ҳолда бор кучимиз билан қаршилик кўрсатишга уринамиз. Сафимиздаги ёш футболчилар учун бу жиддий синовга айланади. Улар нималар устидан ишлаш кераклигини билиб олишади. Уларга бўш ҳудуд қолдирмасликка ҳаракат қиламиз.
Иброҳимов: «Иттиҳод»нинг кучли жамоа эканини биламиз. Уларни жиддий ўргандик, яхши тайёргарлик кўрдик. Бир неча футболчи бу ерга кела олмади. Уларнинг ўрнини билинтирмасликка интиламиз. Майдонга чиқиб энг яхши жиҳатларимизни кўрсатишга уринамиз. Тошкентга ғалаба билан қайтишни ният қилганмиз. Стадионга кўп мухлислар келиши босим бермайди. Майдонга чиққанимиздан сўнг эътиборимиз ўйиннинг ўзига қаратилади», - дея Иброҳимовнинг сўзларидан келтиради «Пахтакор» матбуот хизмати.