«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Англия Премер-лигасининг 11-тури доирасида «Лидс Юнайтед»га қарши кечган ва 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган баҳсда яримҳимоячи Мойзес Кайседонинг жароҳати жамоа ўйинига сезиларли таъсир кўрсатганини таъкидлади.
«Бу енгил жароҳат, эртага Мойсес ўзини қандай ҳис қилишини кутишимиз керак. У оғриқ сезди, вазият қанчалик жиддий эканини кўрамиз.
Рақиб ҳисобни тенглаштирганидан, шунингдек, Мо алмаштирилганидан кейин биз бутунлай ўз ритмимизни йўқотдик. Унгача ҳаммаси ёмон эмасди. Менимча, вазиятлар яратдик ва ташаббусни ўз қўлимизда ушлаб турдик. Рақиб босимидан чиқиб кета олдик. Аммо ўша вазиятдан кейин рақиб ўзига ишона бошлади, бизда эса бунинг акси юз берди.
Жамоамизда руҳий ҳолат аввалгидек яхши бўлмади. Босимга доц. бера олмадик, рақиб дарвозаси томон яқинлаша олмадик. Натижада ўйин бутунлай ўзгарди.
Менимча, жамоа сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Яхшироқ натижаларга эришиш учун биргаликда ечим топишимиз лозим. Бунга албатта эришамиз. Баъзан футболчилар шундай вазиятларни бошдан кечириши керак. Шунда улар ўйин ҳали тугамаганини, кураш давом этаётганини англаб етади», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради Лондон клуби расмий сайти.
Маълумот учун, «Челси» — «Лидс» баҳси 21 ноябр куни «Стемфорд Бриж» стадионида бўлиб ўтди. Лондонликлар сафида Эмега, меҳмонлар таркибида эса Окафор (2), Калверт-Люин ва Ааронсон гол урди.