Live
11
Ўзбек

«Челси» Хаби Алонсони истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти

Футбол
22 ноябр, 09:10
Лондон клуби раҳбарияти испаниялик мутахассисга вазиятни ўнглаш учун вақт бермоқчи.
«Челси» Хаби Алонсони истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти
Foto: Getty Images
21.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Челси Челси 1 : 4 Лидс Лидс

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо яқин вақт ичида истеъфога чиқарилмайди. Dailiy Mail нашрининг хабар беришича, айрим мухлисларнинг талабларига қарамай, Лондон клуби раҳбарияти испаниялик мутахассис билан хайрлашиш ниятида эмас. Клуб унга вазиятни ўнглаш учун имконият бермоқчи.

«Челси» Англия Премер-лигасининг сўнгги 4 турида 3 марта мағлубиятга учради. Жамоа «Сандерленд» (0:1) ва «Тоттенҳэм» (0:2)га имкониятни бой берди, шунингдек, «Лидс»дан 1:4 ҳисобида енгилди. Ушбу даврда Алонсо шогирдлари фақат «Манчестер Юнайтед» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, «Челси» 16 очко билан Премер-лига турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби кейинги турда «Ноттингҳэм Форест» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Лидс Лидс
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар