Live
5
Ўзбек

Жон Оби Микел Хитойда оёғидан айрилишига бир баҳя қолганини айтиб берди

Футбол
18 ноябр, 04:00
Хитойлик шифокорлар футболчига ампутация зарурлигини айтган, Лондон шифокорлари эса бошқа ташхис қўйган.
Жон Оби Микел Хитойда оёғидан айрилишига бир баҳя қолганини айтиб берди
Foto: Getty Images

«Челси»нинг собиқ яримҳимоячиси Жон Оби Микел Хитойда фаолият олиб борган пайтида бошидан кечирган оғир воқеани сўзлаб берди. 39 ёшли нигериялик футболчининг айтишича, жароҳат олганидан сўнг маҳаллий шифокорлар унга диск чурраси ташхисини қўйиб, жарроҳлик амалиёти зарурлигини билдиришган.

Бироқ шифокорлар таклиф қилган даволаш усули футболчини жиддий хавотирга солган.

«Хитойда ўйнаб юрган пайтимда жароҳат олдим. Шифокорлар менда ёрғоқ ва жинсий аъзом томон кенгайиб бораётган чурра борлигини айтишди. Улар ампутация қилишга тўғри келишини маълум қилишди. Рафиқам менга Лондонга қайтишни маслаҳат берди. У ердаги текширувлардан сўнг эса шунчаки мушакларим чўзилгани аниқланди», — деди Микел.

Шу тариқа, Буюк Британияда ўтказилган қўшимча текширув футболчига хитойлик мутахассислар тавсия қилган операциядан қочиш имконини берган.

Эслатиб ўтамиз, Жон Оби Микел 2017–2018 йилларда Хитойнинг «Тянцзин Теда» клуби сафида тўп тепган. У фаолияти давомида энг катта ютуқларга Лондоннинг «Челси» клубида эришган. Нигериялик футболчи «кўклар» билан Чемпионлар лигаси, икки карра Англия Премер-лигаси чемпионлиги ва бошқа қатор совринларни қўлга киритган.

Маълумот учун, Микел Нигерия миллий жамоаси сафида 2013 йилги Африка Миллатлар кубогида ғолиб чиққан. Шунингдек, 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпиадасида бронза медалига

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Shanghai Zetian Shanghai Zetian
  • Нигерия Нигерия
Бугунги янгиликлар