Тошкентда старт олган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида мезбонлар дастлабки медални қўлга киритишди.
Жамоанинг -60 кг вазн тоифасидаги дзюдочиси Муҳаммаджон Машарипов мусобақа давомида Хитой, Мўғулистон, Бразилия ва Тожикистон вакилларидан устун келди. Олтин медал йўлида эса АҚШ вакили, катталар ўртасида Гран-при турнири совриндори Жонатан Янг мағлуб этилди.
Шу тариқа, Муҳаммаджон ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига дастлабки олтин медални тақдим этди.
Дзюдо. Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони
Бошқалар
19 ноябр, 10:45
Тошкентда старт олган турнирда мезбонлар илк медални қўлга киритишди.
Foto: Olympic uz