Live
5
Ўзбек

Беллингҳэм «Реал»нинг бўлажак сардори сифатида кўрилмоқда

Футбол
19 ноябр, 09:00
    8
Англиялик яримҳимоячи етакчилик қобилияти ва мураббийлар штаби билан яқин алоқаси билан ажралиб туради.
Беллингҳэм «Реал»нинг бўлажак сардори сифатида кўрилмоқда
Foto: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм жамоада катта обрўга эга. Тhe Touchline саҳифаси журналист Хорхе Пиконга таяниб хабар беришича, инглиз футболчиси Мадрид клубининг бўлажак сардори сифатида кўрилмоқда.

Манбага кўра, Беллингҳэмнинг етакчилик қобилиятлари мураббийлар штаби ва клуб вакилларида катта таассурот қолдирган. Шунингдек, у жамоа мураббийлари билан тез-тез мулоқот қилиб, тактик масалаларни муҳокама қилади.

23 ёшли яримҳимоячи ушбу мавсумда Ла Лига доирасида 12 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Беллингҳэмнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали англиялик футболчининг бозор қийматини 160 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар