«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер Мадрид клубини фаолиятидаги энг муҳим жамоага айлантириш учун қандай натижага эришиши кераклигини айтди.
«Агар фаолиятим давомида энг кўп ўйинни айнан шу ерда — «Реал» сафида ўтказсам, унда бу клубни ҳаётимдаги энг ажойиб жамоа деб аташим мумкин. Ҳозир вазиятим яхши. Соғломман ва етарлича ўйин амалиётига эга бўляпман», — дея футболчининг сўзларини келтиради Тhe Athletic.
33 ёшли ҳимоячи 2022 йил ёзидан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Рюдигер «Реал»га келишидан аввал «Челси», «Рома» ва «Штутгарт» клубларида тўп тепган.
Маълумот учун, Тrasnfermarkt портали немис футболчисининг бозор қийматини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади