Live
5
Ўзбек

Расман: «Реал» Чуамени билан шартномани узайтирди

Футбол
19 ноябр, 07:20
    4
Франциялик яримҳимоячи Мадрид клубида 2032 йилгача қолади.
Расман: «Реал» Чуамени билан шартномани узайтирди
Foto: Getty Images

«Реал» франциялик яримҳимоячи Орелен Чуамени билан шартномани узайтирганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.

Янги келишувга кўра, 26 ёшли футболчи Мадрид жамоаси сафида 2032 йил 30 июнига қадар тўп тепади.

Чуамени 2022 йилда «Реал» сафига келиб қўшилган. Шу вақт давомида у жамоа таркибида 205 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та совринни қўлга киритди. Улар орасида Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги 2 та жаҳон чемпионати ва УEФА Суперкубогининг 2 та ғолиблиги бор. Шунингдек, яримҳимоячи Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубогида ҳам ғолиб чиққан.

Маълумот учун, бундан аввал «Реал» туркиялик яримҳимоячи Арда Гулер билан ҳам шартномани узайтирганини маълум қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар