Италиянинг «Комо» клуби ва Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Нико Пас «Реал»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Тhe Touchlinе саҳифаси Фабрицио Романога таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мадрид клуби 22 ёшли футболчини яна ўз сафига қўшиб олиш имкониятини муҳокама қилмоқда. «Қироллик клуби» вакиллари аргентиналик яримҳимоячининг ўйин сифатларидан мамнун.
Пас 2024 йил августидан буён «Комо» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Италия клуби билан шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача амал қилади. Футболчининг трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нико Пас «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2024 йил ёзида «Комо»га ўтган.
Маълумот учун, аргентиналик футболчи ушбу мавсумда А Сериянинг 10 та баҳсида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.