«Борнмут» яримҳимоячиси Алекс Скотт «Челси»нинг қишки трансфер ойнасидаги устувор мақсадига айланди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, лондонликлар бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг ўрта чизиғини кучайтирмоқчи. «Челси» аргентиналик Энцо Фернандеснинг кетишидан кейин ҳамон яримҳимоядаги мувозанатни тиклашга уринмоқда.
23 ёшли Скотт 2023 йил августидан буён «Борнмут» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг трансфер қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Скотт ушбу мавсумда Англия Премер-лигасида 5 та баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди.