Қатар миллий жамоаси бош мураббийлик лавозимига Волид Рикрокийни тайинлаш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Март ойида Марокаш миллий жамоасини тарк этган ёшли мутахассис билан музокаралар ижобий давом этмоқда.
Аввалроқ Қатар миллий жамоасининг амалдаги бош мураббийи Хулен Лопетеги шартномани узайтирмаслиги ва 2027 йилда жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Испаниялик мутахассис бу қарорни Яман хусийларининг Саудия Арабистонига ҳужумлари сабаб Осиё Кубоги 2028 йил январ ойига кўчирилганидан сўнг қабул қилган.
Қатар миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий даъвогар маълум
Футбол
19 ноябр, 11:05
Жамоани тарк этиши кутилаётган Лопетегининг ўрнига Марокаш собиқ устози эгаллаши мумкин.
Foto: Getty Images