The Touchlinе саҳифасида 2026 йил давомида жаҳон футболидаги энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди.
Рўйхатда Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яққол пешқадамлик қилмоқда. Португалиялик футболчининг даромади 300 миллион долларни ташкил этган.
Иккинчи ўринни «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси эгаллади. Аргентиналик футболчининг даромади 145 миллион долларга баҳоланган. Кучли учликни эса «Реал» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 100 миллион доллар билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, кучли ўнталикдан Эрлинг Ҳоланд, Винисиус Жуниор, Ламин Ямал, Садио Мане, Жуд Беллингҳэм, Ҳарри Кейн ва Муҳаммад Салоҳ ҳам жой олган.
Маълумот учун, рейтингга кўра, Криштиану Роналду энг яқин таъқибчиси Мессидан 155 миллион доллар кўпроқ даромад олган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади