«Брайтон» марказий ҳимоячиси Лука Вушкович фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ТEАМtalk нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар 19 ёшли футболчига қизиқишини қайта тиклаган ва эҳтимолий трансфер бўйича янги сўров юборган. Бироқ хорватиялик ҳимоячининг хизматларига Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда «Ливерпул» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Шу билан бирга, «Брайтон» мавсум ўртасида Вушкович билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бироқ инглиз клуби ёзда ҳимоячини сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Потенциал харидор футболчи учун катта маблағ сарфлашига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Лука Вушкович ушбу мавсумда барча мусобақаларда 16 та баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.