«Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде жароҳати сабаб бир ой давомида машғулотларда қатнаша олмаганидан кейин жамоавий машғулотларга қайтди.
Sport.es хабарига кўра, франциялик футболчи 19 ноябр, пайшанба куни ўтказилган машғулотда умумий гуруҳ билан қисман шуғулланган.
Кунде 17 октябр куни «Бетис»га қарши баҳсда тўпиғидан жароҳат олган ва шундан буён майдонга тушмаганди. Ҳимоячининг 22 ноябр куни «Вилярреал»га қарши ўз уйида ўтказиладиган беллашувда иштирок этиши истисно қилинмаяпти. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Маълумот учун, «Барселона» Испания чемпионатининг 12-туридан кейин 33 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.