«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер бош мураббий Жозе Моуринио билан муносабатлари ҳақида гапирди.
«Мавсум якунланишига оз вақт қолганида менга қўнғироқ қилишди ва Жозе жамоани бошқаришини айтишди. У менинг жамоада қолишимни хоҳлади. Шу пайтдан бошлаб ҳаммаси ойдинлашди.
Моуринио мени бир неча бор ўз жамоасига таклиф қилмоқчи бўлган. Масалан, у «Тоттенҳэм»да ишлаган пайтида, мен Лэмпард қўл остида «Челси»да кам ўйнаётгандим. Ҳатто ёшлигимда ҳам мени таклиф қилишни истаган. Бизнинг ўз тарихимиз бор. Ниҳоят, 33 ёшимда йўлларимиз бирлашди.
У жамоада кўп нарсани ўзгартирди, деб айтмаган бўлардим. У мувозанатли жамоага келди. Моуринио муваффақиятли жамоани қандай шакллантиришни яхши билади ва ҳозир буни амалга оширди. Асосий таркибда ким ўйнаши ёки захирадан майдонга тушишининг аҳамияти йўқ.
У ҳазиллашади, аммо фақат кийиниш хонасида. Эрталаб келганида, доимо айтиб берадиган гапи бўлади. Лекин майдонда ҳазилга ўрин йўқ», — дея германиялик ҳимоячининг сўзларини келтиради The Athletic.
Рюдигер: «Моуринио аввал ҳам мени жамоаларида кўришни истаган. Ниҳоят, йўлларимиз туташди»
Футбол
18 ноябр, 14:55
«Реал» ҳимоячиси португалиялик мутахассис билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images