«Бавария» клуби президенти Герберт Ҳайнер франциялик ҳужумчи Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Mundo Deportivo нашри хабар беришича, клуб раҳбари футболчи учун ҳатто 250–300 миллион евролик таклиф келиб тушган тақдирда ҳам уни сотиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
Шунингдек, Ҳайнер Мадридда Флорентино Перес билан учрашганида Олисенинг келажаги ҳақида ҳам суҳбатлашганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «Реал» президенти футболчи ёки унинг агенти билан музокаралар олиб борилмаганини айтган.
Маълумот учун, франциялик 24 ёшли футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Майкл 2024 йилдан буён Мюнхен клуби сафида ўйнамоқда. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 180 млн еврога баҳоламоқда.