Live
4
Ўзбек

Суарес: «Месси Неймарга «Барса»да қолса, «Олтин тўп»ни ютишини айтганди»

Футбол
18 ноябр, 14:10
«Барселона» собиқ ҳужумчиси бразилиялик футболчининг «ПСЖ»га кетмаслиги учун кўп бор уринишганини айтди.
Суарес: «Месси Неймарга «Барса»да қолса, «Олтин тўп»ни ютишини айтганди»
Foto: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Луис Суарес Лионел Месси билан биргаликда Неймарни «Барселона»дан «ПСЖ»га кетмасликка кўндиришга уринишгани ҳақида гапирди.

Бразилиялик футболчи 2017 йилнинг ёзида рекорд даражадаги 222 миллион евро эвазига Париж клубига ўтганди.

«2017 йил ёзида Неймарни «Барселона»да қолишга кўндиришнинг иложи бўлмади, гарчи Месси иккимиз унинг «ПСЖ»га кетишига йўл қўймаслик учун қўлимиздан келган барча ишни қилган бўлсак-да. Ҳатто Месси унга жамоада қолса, «Олтин тўп»ни қўлга киритишини айтганди», — деди Суарес Catalunya Rаdio'нинг Tot costa дастурига берган интервюсида.

Аввалроқ уругвайлик форвард Месси ва Неймар билан биргаликдаги ҳужум триоси ҳақида гапирганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар