Бугун
12
Ўзбек

«Реал» мухлисларининг Тебасга қарши баннеридан кейин жаримага тортилиши мумкин

Футбол
18 ноябр, 00:40
    5
Спортдаги зўравонликка қарши кураш комиссияси Мадрид клубига 3001 евро миқдорида жарима белгилашни таклиф қилди.
«Реал» мухлисларининг Тебасга қарши баннеридан кейин жаримага тортилиши мумкин
Foto: Getty Images
21.11.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Сельта Сельта

Испания спортдаги зўравонликка қарши кураш комиссияси «Реал» клубини 3001 евро миқдорида жаримага тортишни таклиф қилди. Бунга жамоа мухлисларининг «Севиля»га қарши баҳсда Ла Лига президенти Хавер Тебасни танқид қилувчи баннерни стадионга олиб кириши ва трибунада намойиш этишига рухсат берилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.

Ҳодиса 18 октябр куни «Сантяго Бернабеу» стадионида юз берган. «Реал» мухлислари трибунада «Бу футбол эмас, бу Тебас ва Негрейра» ёзуви туширилган баннерни кўтарган. Ушбу шиор собиқ ҳакамлар қўмитаси раҳбари атрофидаги коррупция можаросига ишора қилган. Баннер трибунада уч марта намойиш этилган.

Комиссия хулосасига кўра, клуб томошабинларнинг стадионга кириши ва трибунада бўлишини назорат қилиш борасида камчиликларга йўл қўйган. Хусусан, катта ҳажмдаги баннер олдиндан хабардор қилинмасдан ва унинг ёнғинга чидамлилигини тасдиқловчи сертификатсиз стадионга олиб кирилишининг олди олинмаган.

Испаниянинг бошқа клубларига нисбатан ҳам молиявий санкциялар қўллаш таклиф этилган. «Осасуна» мухлислар гуруҳи Садар Бизирикнинг Индар Горри радикал бирлашмаси билан алоқалари ҳамда трибунадаги ҳаракатлар устидан назорат етарли бўлмагани учун 30 минг евро жаримага тортилиши мумкин.

«Бетис»га Чемпионлар лигаси доирасида «Порту» ва «Фейеноорд»га қарши баҳсларда пиротехника воситаларидан фойдаланилгани учун жами 35 минг евро жарима таклиф қилинган. «Селта» эса Европа лигасида «Ювентус»га қарши баҳс вақтида алкогол савдосига қўйилган тақиқни бузгани учун 5 минг евро жаримага тортилиши мумкин.

Шунингдек, «Райо Валекано»га «Элче»га қарши баҳсда рухсатсиз саккизта баннер намойиш этилгани учун 3001 евро жарима белгилаш таклиф қилинган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Сельта Сельта
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар