Бугун
27
Ўзбек

Бернарду жароҳатдан қутулиб қолди

Футбол
16 ноябр, 09:48
    4
«Реал» яримҳимоячиси ҳафта охирида «Селта»га қарши ўйнай олади.
Бернарду жароҳатдан қутулиб қолди
Foto: Getty Images
21.11.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Сельта Сельта

Бернарду Силва Португалия сафида жароҳат олишдан қутулиб қолди.

«Реал» яримҳимоячиси Данияга (1:4) қарши Миллатлар лигаси учрашувидан сўнг миллий жамоа ихтиёрини тарк этди. 32 ёшли футболчи 79-дақиқада захирадан майдонга тушди ва мезбонларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

Marca нашри маълумотига кўра, Бернардунинг миллий жамоа йиғинини тарк этиши футболчида енгил ноқулайлик пайдо бўлганидан кейин эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилган. Яримҳимоячида ҳеч қандай жароҳат аниқланмаган ва у шанба куни «Селта»га қарши Ла Лига баҳсида иштирок эта олади.

Орқа сон мушагидан жароҳат олган Орелиен Чуаменининг навбатдаги ўйинда иштирок этиши бўйича якуний қарор эса ҳафта охирига яқин қабул қилинади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Сельта Сельта
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар