Бугун
27
Ўзбек

Почеттино «МЮ»да трансфер ва бошқа масалаларда кенг ваколатларга эга бўлади

Футбол
16 ноябр, 14:45
Аргентиналик мутахассис эски мактаб услубидаги тўлиқ ваколатли менежер вазифасини бажариши мумкин.
Почеттино «МЮ»да трансфер ва бошқа масалаларда кенг ваколатларга эга бўлади
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино клубда кенгайтирилган ваколатларга эга бўлиши мумкин.

Аргентиналик мутахассис 18 ноябр куни манкунианликлар билан иш бошлайди.

The Athletic нашри маълумотига кўра, клубдаги айрим шахслар Почеттино расмий бош мураббийлик лавозими назарда тутганидан анча кенг ваколатларга эга бўлишини кутмоқда. Амалда у эски мактаб услубидаги тўлиқ ваколатли менежер вазифасини ҳам бажариши мумкин.

Почеттино ҳамкорлик қилиш осон ва қулай бўлган инсон сифатида эътироф этилади. Бунинг тасдиғи сифатида унинг Лондон клубида беш йил давомида бирга ишлаган «Тоттенҳэм»нинг собиқ раиси Дэниел Леви билан муносабатларини келтириш мумкин.

Бундан ташқари, Маурисиони яхши танийдиган айрим шахсларнинг фикрича, у футболчиларни танлаш ва трансфер масалаларида ҳам муҳим рол ўйнашни талаб қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар