Томас Франк «Кристал Пэлас» бош мураббийига айланади.
Клуб даниялик мутахассис билан уни бош мураббийлик лавозимига тайинлаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.
Франкнинг мураббийлар штаби таркиби бўйича музокаралар ҳам якуний босқичга етган.
«Брентфорд» ва «Тоттенҳэм»нинг собиқ бош мураббийи 21 ноябр куни «Ковентри»га қарши беллашувда «Кристал Пэлас»ни бошқаради.
Ўтган ҳафтада Лондон клуби бош мураббий Пер Сажни лавозимидан озод қилганди. АПЛнинг дастлабки 10 та туридан кейин «бурргутлар» турнир жадвалининг сўнгги ўрнини эгаллаб турибди.
Томас Франк «Кристал Пэлас» бош мураббийи бўлишга яқин
Футбол
16 ноябр, 09:25
Даниялик мутахассис аввал ҳам Лондон клубларини бошқарган.
Foto: Getty Images