«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ришарлисон қишки трансфер ойнасида «Кристал Пэлас» сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ушбу трансфер «бургутлар» бош мураббийи лавозимига «тақачилар»нинг собиқ устози Томас Франк эгаллаган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Ҳозирда клуб даниялик мутахассис билан музокараларни давом эттирмоқда.
Қайд этилишича, «Тоттенҳэм» бразилиялик 29 ёшли футболчини нисбатан камроқ товон пули эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бунга футболчининг жамоа учун қайдномага киритилмагани ва шартномаси келаси ёзда якунланиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.