Аргентина миллий жамоаси ўртоқлик баҳсида Уругвайга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Буенос-Айресдаги «Алберто Хосе Армандо» стадионида ўтган беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.
48-дақиқада Леонардо Балерди тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Максимилиано Араухо уругвайликларнинг устунлигини оширди. 73-дақиқада Хулиан Алварес ҳисобни қисқартирди, бироқ Аргентина мағлубиятдан қутула олмади.
18 ноябр куни Аргентина Коста-Рика билан, Уругвай эса Доминикан Республикаси билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.
Шунингдек, яна бир ўртоқлик баҳсида Колумбия миллий жамоаси ўз майдонида Чилини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Кали шаҳридаги «Олимпико Паскуал Герреро» стадионида ўтган беллашув тақдирини битта автогол ҳал қилди.
35-дақиқада чилилик ҳимоячи Гилермо Марипан тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Колумбия минимал устунликни сақлаб қолди.
Аргентина — Уругвай 1:2
Голлар: Балерди 48 (автогол), Араухо 54 — Алварес 73.
Аргентина: Рулли, Медина (Вега, 83), Монтиел (Хяй, 83), Лисандро Мартинес, Балерди, Паласиос (Соуле, 46), Энцо Фернандес, Алексис Мак Аллистер, Алмада (Престиани, 60), Нико Пас, Хулиан Алварес.
Уругвай: Фермарин, Оливера, Роналд Араухо, Варела, Пикерес (Касерес, 58), Каноббио (Валверде, 58), Торрейра (Виняс, 76), Бентанкур, Максимилиано Араухо (Пелйистри, 85), Де Арраскаэта (Бернал, 76), Нунес (Агирре, 85).
Колумбия — Чили 1:0
Гол: Марипан 35 (автогол).
Колумбия: Варгас, Лукуми, Мунёс, Веласкес, Санчес, Лерма, Деосса, Дуран, Пуэрта, Суарес, Ариас.
Чили: Вихуру, Марипан, Уллоа, Виллагра, Лоёла, Писарро, Суасо, Эчеверрия, Тапиа, Осорио, Гутеррес.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади