«Барселона» ҳимоячиси Жюл Кунде фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. ТEАМtalk нашрининг хабар беришича, Лондоннинг «Челси» клуби 28 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, «кўклар» Кундени Мало Гюстога эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда. Каталония клуби эса январ ойида таркибни кучайтириш учун маблағ тўплаш мақсадида ҳимоячини сотишга тайёр.
Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам «Челси»га ўтишга қарши эмас. Кунде «Барселона»га трансфер қилинишидан олдин ҳам Лондон клуби сафига қўшилишга яқин бўлган.
Ушбу мавсумда франциялик ҳимоячи барча мусобақаларда саккизта баҳсда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Жюл Кунде 2022 йилда «Севиля»дан «Барселона»га кўчиб ўтганди.