Live
1
Ўзбек

«Барселона» «Камп Ноу» стадионида мемориал мажмуа очади

Футбол
12 ноябр, 05:00
    21
Мухлислар вафот этган яқинларининг хотирасини махсус жойда абадийлаштириши мумкин бўлади.
«Барселона» «Камп Ноу» стадионида мемориал мажмуа очади
Foto: Getty Images

«Барселона» клуби ўзининг расмий сайти орқали «Камп Ноу» стадионида вафот этганлар хотирасига бағишланган мемориал мажмуа очилишини маълум қилди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу маскандан мухлислар фойдаланиши мумкин бўлади. Улар яқинларининг кулини махсус колумбарийга жойлаштириш ёки марҳумнинг исмини махсус лавҳага ёздириш имкониятига эга бўлади.

Ҳозирча мемориал мажмуа қачон очилиши ва фаолиятини бошлаши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Маълумот учун, «Камп Ноу» «Барселона» клубининг уй стадиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида 12-турдан сўнг 33 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Реал» ҳисобида 30 очко бор. «Барселона» навбатдаги баҳсини 22 ноябр куни ўз майдонида «Вилярреал»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

21 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар