Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Майкл Олисе Мадриднинг «Реал» клуби радарида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, «қироллик клуби» франциялик футболчини диққат билан кузатмоқда ва уни қўлга киритиш учун имконият туғилса, бундан фойдаланишга тайёр. «Реал»да Ибраҳима Конате ва Килиан Мбаппенинг жамоада бўлиши Олисенинг трансферига ёрдам бериши мумкин, деб ҳисобланмоқда.
Шу билан бирга, «Бавария» 24 ёшли вингерини узоқ муддатли лойиҳасининг муҳим қисми деб билади ва уни қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.
Маълумот учун, Олисе ушбу мавсум барча мусобақаларда 15 та баҳсда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи «Бавария» сафида 2024 йилдан буён ўйнамоқда.