«Бавария» дарвозабони Мануел Нойер жароҳати сабаб 6–12 ҳафтага сафдан чиққан. Шунга қарамай, тажрибали футболчи ушбу жароҳат туфайли фаолиятини муддатидан олдин якунлашни режалаштирмаяпти.
Германиянинг Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Нойер 2026/2027 йилги мавсумни охиригача ўтказмоқчи. Бироқ унинг келаси йил ёзида футболчилик фаолиятини якунлаш эҳтимоли 99,9 фоизга баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, «Бавария» иккинчи дарвозабон позицияси учун номзодларни кўриб чиқмоқда. Клуб рўйхатидан Оливер Бауманн, Бернд Лено ва Лорис Кариус ўрин олган.
Маълумот учун, Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар Бундеслига турнир жадвалида 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Боруссия» Дортмунд ҳам шунча очко жамғарган, бироқ тўплар нисбатига кўра ортда бормоқда.