«Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Майкл Кэррик билан ҳамкорлик якунланганини расман маълум қилди.
Клуб баёнотида қайд этилишича, Кэррик январ ойида жамоага қайтган ва 2025/2026 йилги мавсумнинг қолган 17 та баҳсида 12 та ғалабага эришиб, «МЮ»ни Премер-лиганинг учинчи поғонасига олиб чиққан. Ушбу даврда жамоа чемпионатда бошқалардан кўпроқ очко жамғарган.
«Мавсумнинг омадсиз бошланишидан кейин клуб олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун ўзгаришлар зарурлиги ҳақида мураккаб қарорга келди. Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед» афсонаси бўлган ва шундай бўлиб қолади. У футболчилик давридагидек, мураббийлик фаолияти давомида ҳам юқори даражадаги садоқат ва профессионалликни намойиш этди. Унинг етакчилик фазилатлари ва ўтган мавсумдаги натижалари ёдимизда қолади», — дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, Кэррик «МЮ» бош мураббийлигига январ ойида тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» доимий бош мураббий тайинлаш ишларини имкон қадар тезроқ якунлашни режалаштирмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади