Live
1
Ўзбек

«МЮ» Почеттинони бош мураббий этиб тайинлашга яқин — Романо

Футбол
12 ноябр, 06:00
    33
Томонлар аргентиналик мутахассис билан аллақачон оғзаки келишувга эришган.
«МЮ» Почеттинони бош мураббий этиб тайинлашга яқин — Романо
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» Маурисио Почеттинони жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлаш бўйича келишувни якунлаш арафасида. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «МЮ» Почеттино ва унинг вакиллари билан оғзаки келишувга эришган. Айни пайтда клуб АҚШ футбол федерацияси билан музокараларни олиб бормоқда.

Романо келишув расман якунланиши учун кўп вақт қолмаганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Почеттино ҳозирда АҚШ миллий жамоасини бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик мутахассис аввалроқ «Тоттенҳэм», «ПСЖ» ва «Челси» клубларида ҳам фаолият юритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

33 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар