Бугун
48
Ўзбек

Двалишвили ва Усмон Нурмагомедов Абу Дабида ўзаро муштлашиб кетишди

MMA
11 ноябр, 13:34
    38
Воқеадан сўнг грузиялик спортчи ўзи ва муштлашувда иштирок этган дўстининг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Двалишвили ва Усмон Нурмагомедов Абу Дабида ўзаро муштлашиб кетишди
Фото: Championat.com

UFC собиқ чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвили Абу Дабида PFL ташкилотининг енгил вазндаги (70 кг гача) амалдаги чемпиони россиялик Усмон Нурмагомедов ва унинг жамоаси билан меҳмонхонада муштлашиб кетди. Воқеадан сўнг грузиялик спортчи ўзи ва муштлашувда иштирок этган дўстининг аҳволи ҳақида маълумот берди.

«Мен билан бирга 21 ёшли ёш дўстим — грузиялик курашчи ҳам бор эди. У Усмон ва Умар Нурмагомедов билан бирдек жанг қилди. У ҳатто: «Агар мендан фақат икки киши устун кела олса, демак, ММАга ўтаман», деди.

Шундан кейин у бошқа йигитлар билан ҳам муштлашди. Худойим! Қўриқчилар мени ушлаб туришганида, улар бизни оёқ ва муштлари билан тепиб, уришди. Бу нима дегани ўзи?

Ҳаёт гўзал, йигитлар! Ҳаммаси яхши», — деди Двалишвили ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

38 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар