Бугун
48
Ўзбек

«Эвертон» Де Брюйнени АПЛга қайтармоқчи

Футбол
11 ноябр, 16:14
Мерсисайдликлар 35 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.
«Эвертон» Де Брюйнени АПЛга қайтармоқчи
Фото: Getty Images

«Наполи» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия Премер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар берди.

Аввалроқ Неапол клуби январ ойида юқори маош олувчи белгиялик футболчи билан хайрлашиш имкониятини жиддий кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, «Эвертон» вакиллари Кевиннинг агентлари билан алоқага чиққан. Мерсисайдликлар 35 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин. Бу эса унинг «Наполи» билан амалдаги шартномаси тугашига олти ой қолган вақтга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне бунга қадар 10 йил давомида «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган.

Бу мавсумда футболчи Массимилиано Аллегри бошқарувидаги барча турнирлар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
Бугунги янгиликлар