Бугун
48
Ўзбек

Манчини: «Жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этишга ҳаракат қиламиз»

Футбол
11 ноябр, 16:08
Ўйин 12 ноябр куни Милан шаҳрида бўлиб ўтади.
Манчини: «Жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этишга ҳаракат қиламиз»
Фото: Getty Images
12.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Италия Италия - : - Франция Франция

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Францияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябр куни Миланда бўлиб ўтадиган баҳс олдидан Италия гуруҳ босқичида 7 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам Франциядан 3 очкога ортда қолмоқда.

«Ҳисобимизда 7 очко бор ва олдинда яна иккита учрашув турибди. Шунинг учун кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз сақланиб қолган. Ҳаммаси қандай бошланганини ҳисобга олсак, жамоанинг ҳозирги ҳолати кутилмаган натижа бўлди. Айрим вазиятларда бизга жуда қийин бўлган. Франция биздан яхши ҳаракат қилди ва кўплаб вазиятларга эга бўлди. Жанлуижи Доннарумма эса бир неча бор жамоамизни қутқарди. Аммо бу сафар бутунлай бошқача ўйин бўлади. Биз жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этишга ҳаракат қиламиз», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларидан келтиради Football Italia нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
  • Франция Франция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар