Бугун
7
Ўзбек

Де ла Фуенте: «Ямалнинг соғлиғи ҳақида қайғуряпмиз»

Футбол
10 ноябр, 16:30
Испания миллий жамоаси бош мураббийи вингернинг Чехияга қарши баҳсда майдонга тушмаслиги сабабини тушунтирди.
Де ла Фуенте: «Ямалнинг соғлиғи ҳақида қайғуряпмиз»
Foto: Getty Images
12.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Чехия Чехия - : - Испания Испания

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте Ламин Ямалнинг тиззасидаги муаммолар сабаб УEФА Миллатлар лигаси доирасида Чехияга қарши баҳсда қатнашмаслиги ҳақида гапирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаган.

Аввалроқ «Барселона» вингери тиззасидаги муаммолар туфайли миллий жамоа йиғинига келмагани, бироқ 15 ноябрь куни Англияга қарши баҳсда майдонга тушиши мумкинлиги хабар қилинганди.

«Бу тўғри қарор. Албатта, у ўйнашни хоҳлади. Агар фавқулодда вазият юзага келганида, уни Чехияга қарши баҳсда асосий таркибга қўшган бўлардик. Аммо таваккал қилиш керак эмас эди. Биринчи навбатда унинг соғлиғи, кейин эса якшанба кунги ўйинга энг яхши ҳолатда етиб келиши ҳақида ўйладик.

Унда ўзини одатдагидек ҳис қилишига халақит бераётган енгил яллиғланиш бор. Ҳаммаси яхши бўлса, у тез орада жамоага қўшилади.

Гап футболчиларнинг соғлиғи ҳақида кетганда, ҳеч кимга алоҳида муносабат бўлмайди. Агар финал бўлса, футболчилар қандай вазият бўлишидан қатъи назар, ўзларини таркибга киритишни сўрашади. Бу ҳолатда эса навбатдаги баҳсга энг яхши ҳолатда етиб бориш маъқул. Улар пайшанба куни ўйнашлари мумкин эди, аммо якшанба кунги беллашувга қадар энг яхши ҳолатга келмасликлари эҳтимоли бор эди», — дея де ла Фуентенинг сўзларини келтиради COPE.

Маълумот учун, Испания миллий жамоаси 12 ноябрь куни УEФА Миллатлар лигаси доирасида Чехияга қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан 13 ноябрга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Испания 15 ноябр куни Англия билан ҳам куч синашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чехия Чехия
  • Испания Испания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар