«Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк шартномаси билан боғлиқ вазият уни ташвишга солмаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз нидерландиялик 36 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Футболчи «Ливерпул» сафига 2018 йил январ ойида келиб қўшилган.
«Ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо ҳозир гап мен ҳақимда эмас. Кўрамиз. Мен асло ваҳимага тушаётганим йўқ. Фаолиятимни давом эттиришни ва ҳозир шуғулланаётган ишимни қилишни истайман.
Бу мавсум нима олиб келишини кўрамиз. Ҳозиргача бу ерда ажойиб вақт ўтказдим. Агар ҳамкорлигимиз давом этса, демак, шундай бўлиши керак.
Агар давом этмаса, бошқа жойга йўл оламан. Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ. Аммо бу қандайдир босим ёки шунга ўхшаш ҳолат борлигини англатмайди», — дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади