Биринчи лига финалида «Гулистон» Қорақалпоғистон ФА устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди.
Тошкентдаги «Одил Аҳмедов ФА» майдонида ўтган баҳсда Алишер Собиржонов 8-дақиқада ҳисобни очди. Азамат Абдуҳалилов 37-дақиқада жамоасининг устунлигини оширди. Иккинчи бўлимда Собиржонов 66-дақиқада дубл қайд этди, Абдулазиз Неъматов эса 74-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.
«Гулистон» футболчиси Жавоҳир Нематуллаев 90+1-дақиқада майдондан четлатилди. Шунга қарамай, жамоа финалда йирик ғалабага эришиб, Биринчи лига чемпионлигини қўлга киритди.
Биринчи лига. Финал
Гулистон — Қорақалпоғистон ФА 4:0
Голлар: Собиржонов 8, 66, Абдуҳалилов 37, Неъматов 74
Четлатиш: Нематуллаев 90+1.
Гулистон: Ҳусанов, Ражабов, Шодиев, Собиржонов, Абдуҳалилов, Абдуллаев, Тошпўлатов, Ғофурбеков, Умирзоқов, Омонов, Нематуллаев.
Қорақалпоғистон ФА: Пухарбаев, Муратов, Реймов, Муратбаев, Маҳмудов, Отемисов, Бийсенбаев, Отебаев, Худайбердиев, Саидмуродов, Зайиров.