Бугун
7
Ўзбек

«МЮ» Почеттинони тайинлаш учун 10 миллион доллар тўлаши керак бўлади — The Athletic

Футбол
10 ноябр, 06:00
    3
Аргентиналик мутахассиснинг АҚШ футбол федерацияси билан шартномасида товон пули белгиланган.
«МЮ» Почеттинони тайинлаш учун 10 миллион доллар тўлаши керак бўлади — The Athletic
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» Маурисио Почеттинони бош мураббий этиб тайинламоқчи бўлса, АҚШ футбол федерациясига 10 миллион доллар тўлаши керак бўлади. The Athletic нашри хабарига кўра, бу сумма аргентиналик мутахассиснинг амалдаги шартномасида кўрсатилган.

Бундан ташқари, «МЮ» Почеттинонинг мураббийлар штабини ҳам таклиф қилмоқчи бўлса, яна бир неча миллион доллар сарфлашига тўғри келади. Мутахассиснинг ёрдамчилари у билан 10 йилдан ортиқ вақтдан бери бирга ишлаб келмоқда.

Манба маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳозирча Майкл Кэррикни расман истеъфога чиқаргани йўқ. Бироқ бу қарор яқин вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Почеттино АҚШ миллий жамоасини бошқариб келмоқда. Аргентиналик мутахассис аввал «Тоттенҳэм», «ПСЖ» ва «Челси» клубларида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Англия Премер-лигасининг дастлабки 10 турида бор-йўғи бир марта ғалаба қозонган ва турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • АҚШ АҚШ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар