«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Майкл Кэррикни лавозимидан озод этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Маълум қилинишича, клуб директорлар кенгаши ҳали якуний қарорга келмаган. Бироқ мураббийнинг келажаги яқин вақт ичида ҳал қилиниши кутилмоқда.
Кэррикнинг ўрнига асосий номзодлардан бири АҚШ миллий жамоаси устози Маурисио Почеттино ҳисобланади. Аргентиналик мутахассиснинг шартномасида товон пули тўлаш орқали келишувни бекор қилиш банди мавжуд.
Қайд этиш лозим, манчестерликлар ушбу мавсумда қониқарсиз иштирок этмоқда. Жамоа АПЛнинг дастлабки 10 турида бир марта ғалаба қозонди, беш бор дуранг ўйнади ва тўрт марта мағлуб бўлди.
Айни вақтда «Манчестер Юнайтед» 8 очко билан 18-ўринда бормоқда ва қуйи лигага тушиб кетиш хавфи мавжуд ҳудуддан жой олган. Аввалроқ Дешам «қизил иблислар»нинг таклифини рад этгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади