Жозе Моуринио Ла Лигада октябр ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
«Реал» бош мураббийи овоз бериш жараёнида «Реал Сосиедад» устози Пеллегрино Матараццо ва «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонени ортда қолдириб, ғолиб бўлди.
Октябр ойида португалиялик мутахассис бошчилигидаги «Реал» Ла Лига доирасида ўтказилган 3 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Жамоа «Вилярреал»ни (1:0), «Севиля»ни (4:1) ва «Барселона»ни (2:1) мағлуб этди.
Мадрид клуби турнир жадвалида 12 та ўйинда 30 очко тўплаб, «Барселона»дан (33) кейин 2-ўринни эгаллаб турибди.
Моуринио — Ла Лигада октябр ойининг энг яхши мураббийи
Футбол
9 ноябр, 09:03
3
Ўтган ойда португалиялик мутахассис бошчилигидаги «Реал» барча ўйинларда ғалаба қозонди.
Foto: La Liga
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади