Live
1
Ўзбек

Хитойда ғалати чемпионлик. «Далян Инбо» сўнгги 5 та турда 14 очколик фарқни йўққа чиқарди

Футбол
9 ноябр, 05:27
    15
Узоқ вақт пешқадам бўлган «Чэнду» клуби сўнгги 5 та турда атиги 1 очко тўплади.
Хитойда ғалати чемпионлик. «Далян Инбо» сўнгги 5 та турда 14 очколик фарқни йўққа чиқарди
Foto: Getty Images

«Далян Инбо» клуби Хитой чемпионати ғолиби бўлди.

Жамоа 30-турда «Тянцзин Тайгер»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўз навбатида, «Чэнду Жунчэн» «Шандун Тайшан»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳар икки жамоа мавсумни 52 очкодан жамғарган ҳолда якунлади. Бироқ ўзаро учрашувлар натижасига кўра, «Далян Инбо» рақибини ортда қолдирди.

Таъкидлаш керакки, жамоа мавсум тугашига 5 та тур қолганида 14 очколик фарқни йўққа чиқаришга муваффақ бўлган.

Бронза медаллари 50 очко жамғарган «Бэйцзин Гоан»га насиб этди.

Маълумот учун, мавсум бошланишидан олдин «Бэйцзин Гоан»дан 5 очко, «Шан ай Шэнҳуа»дан эса 10 очко олиб ташланганди. Бунга Хитойдаги коррупцияга қарши кураш кампанияси сабаб бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Далянь Инбо Далянь Инбо
  • Чэнду Чэнду
  • Хитой Суперлигаси Хитой Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар