«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери «Манчестер Юнайтед» 90+6-дақиқада гол урганидан сўнг трибуна остига кетиб қолгани ҳақида берилган саволдан жаҳли чиқди.
Якшанба куни АПЛнинг 10-тури доирасида жамоалар «Олд Траффорд» стадионида дуранг ўйнашди — 4:4. Манчестерликлар ҳимоячиси Патрик Доргу иккинчи бўлимга қўшиб берилган олтинчи дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Гол VAR текширувидан сўнг ҳисобга олинди. Текширув вақтида Сенне Ламменс Доргу зарба бераётган пайтда «Вилла» дарвозабони Зион Сузукига халақит беришга уринган-уринмагани кўриб чиқилди.
— VAR текшируви давом этаётганида, сиз якуний ҳакам ҳуштаги янграмасидан олдин майдонни тарк этганингизни кўрдик...
— Улар 90+6-дақиқада гол уришди!
— Бу шунчаки ҳиссиётларми?
— Ҳеч қандай ҳиссиёт йўқ. Улар 90+6-дақиқада гол уришди, олти дақиқа қўшиб берилганди. Мен ўйин тугади, деб ўйладим.
— Бу гапингизни эшитиш кутилмаган ҳолат. Сизга гол адолатсиз равишда ҳисобга олингандай туюлдими?
— Йўқ, йўқ. Бу адолатсизлик эмасди. Илтимос, бундай деманг.
Улар 90+6-дақиқада гол уришди. Сиз мендан нима учун майдонни эртароқ тарк этганимни сўраяпсиз. Чунки 96:30 да биз тўпни марказдан ўйинга киритаётгандик. Мен инглиз тилида яхши гапира олмайман, аммо гапим тушунарлими ёки йўқми? — деди Эмери Sky Sports билан интервюда.
Эмери «МЮ»га қарши ўйин якунланмасдан майдонни тарк этгани сабабини изоҳлади
Футбол
9 ноябр, 05:50
«Астон Вилла» устози манкунианликлар 90+6-дақиқада ҳисобни тенглаштиргач, трибуна остига йўл олди.
Foto: Getty Images
08.11.2026
FT
Англия Премер-лигаси
Манчестер Юнайтед
4
:
4
Астон Вилла